Матс Хуммельс: "Катта сенсацияни амалга оширишимизга озгина қолди"

Tolibjon Qosimov
9 апр 2014, 13:07
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс "Реал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) қуйидаги фикрларни билдирди.
"Биз унутилмас ўйин намойиш этдик. Футбол оламидаги энг катта сенсациялардан бирини амалга оширишга оз қолди. Бундай бўлмагани алам қилмоқда. Жамоамиз ҳамон кучли эканини кўрсатди. Стадиондаги шовқин туфайли баъзида шерикларимни эшита олмай қолдим" - дейди Хуммельс.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net