UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди Янгиликлар

"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди

"Машъал" иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа таркибини кучайтириш мақсадида бир йўла тўрт нафар янги футболчини қўшиб олди.

Жамоанинг бош мураббийи Асрор Алиқулов, бу қарорни жамоанинг мавжуд имкониятларини кенгайтириш ва иккинчи даврага тайёргарликни янада мукаммаллаштириш учун қабул қилганини билдирди. Янги қўшилган футболчилар қуйидагилар:

"Металлург" жамоасидан Эргаш Исмоилов

Исмоилов  тажрибали  ҳимоячи бўлиб, у жамоанинг мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

"Навбаҳор" жамоасидан Нурмуҳаммад Тошпўлатов 

Тошпўлатов ярим ҳимоячи сифатида майдоннинг ўрта чизиғида катта тажриба ва иқтидорга эга. У жамоанинг ўйин қурилишини бошқаришда муҳим роль ўйнайди.

"Бухоро" жамоасидан Ислом Рашидхонов

Рашидхоновнинг ярим ҳимоядаги тезкорлиги ва ғолибликка бўлган интилиши жамоага кўплаб голлар ва муҳими, ғалабалар келтиради.


Янги футболчиларнинг барчаси билан шартнома расмийлаштирилган ва улар аллақачон жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда.

"Жамоа сардори Ҳумоюн Муртозаев янги қўшилган футболчиларни яхши кутиб олиб, уларга жамоага тез мослашишда ёрдам беришини билдирди.

Шунингдек, клуб Достон Тўхтабоевни ортга қайтарди. У илгари муборакликлар таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлислар ишончини оқлаган эди.

"Унинг қайтиши жамоа мудофаа чизиғини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради ва рақибларга қарши ўйинларда ишончли дарвозабонлик қилишини таъминлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика