

"Бу ҳолат мени ажаблантираётгани йўқ.
Шундай ўйин орқали танаффусга чиқиб кетиш ҳозирги ҳолат учун мос бўлди. У бу ойда жуда кўп ўйинда қатнашди. Шу сабабли бугунги 30 дақиқа унинг дам олиши учун етарли бўлди.
У ҳам, Бускетс ҳам қаттиқ чарчади. Бироқ ўйиндан ўйинга уларнинг жисмоний ҳолати яхшиланиб бормоқда. Буни уларнинг ўйин якунидаги темпи орқали ҳам билиш мумкин.
Месси бу ғалабани қадрлайди, бироқ энди барчасига кўникишимиз керак. Чунки Лео термаси ихтиёрига боради. Бу мавсумда усиз камида 3та ўйин ўтказишимиз керак бўлади. Энди Мессисиз ҳам барқарорлик кўрсата олишимиз лозим", - деди Мартино.



