

"Қизил иблислар" 32 ёшли посбонни Андре Онаннинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Мартинес 2024/25 йилги мавсум "Астон Вилла" сафида барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та тўп ўтказиб юборди ва 16 та "қуруқ" ўйин ўтказди. Унинг жамоа билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Мартинес 2022 йилги жаҳон чемпиони, шунингдек икки карра Лев Яшин кубоги соҳиби (2023, 2024) ҳисобланади.



