Мартинес "Манчестер Юнайтед" билан музокараларни бошлади
15 июн 15:51
Янгиликлар
Мартинес "Манчестер Юнайтед" билан музокараларни бошлади
"Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес билан эҳтимолий трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда.
"Қизил иблислар" 32 ёшли посбонни Андре Онаннинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Мартинес 2024/25 йилги мавсум "Астон Вилла" сафида барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та тўп ўтказиб юборди ва 16 та "қуруқ" ўйин ўтказди. Унинг жамоа билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Мартинес 2022 йилги жаҳон чемпиони, шунингдек икки карра Лев Яшин кубоги соҳиби (2023, 2024) ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар