Марсьяль "Севилья"да қолмайди

Alisher
14 апр 2022, 18:11
"Севилья"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Антони Марсьяль жамоада қолмайди.

Бу ҳақда футболчининг ўзи айтди.

"Севилья"да қанчалик ўйнашни давом эттириш қийинлигини кўряпман. "Манчестер Юнайтед"га қайтишга тўғри келишини билиб ўтганман. Бу харид қилиш ҳуқуқисиз ижара", - Марсьяль.

26 ёшли француз жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ABC