Марсело Бекхэмнинг жамоасига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
16 мар 2021
"Реал" ҳимоячиси Марсело фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

"Le10sport"нинг ёзишича, бразилияликни "Интер Майами" эгаси Дэвид Бекхэм жамоасига таклиф этмоқда. Бироқ томонлар музокараларга киришмаган.

Марселонинг "Реал" билан шартномаси келаси йили ёзда якунига етади.

Ушбу мавсумда Марсело ЛаЛиганинг 8 ўйинида қатнашиб, 2 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le10sport