

"10 ёш пайтимда отамни (Лилиан Тюрам) "Барселона"даги машғулотини кўришга борганман ва бутсаларим ёнимда эмасди. Месси ёш эди ва машғулотдан сўнг бошқа болалар билан тўп тепишни хоҳладим. Леонинг бутсалари ўлчами меникига тўғри келарди.
У менга бутсаларини ташлаб кетди, бироз тўп тепдим, кейин у менга "ўзингда олиб қол" деди. 10 ёш эдим дедимку, нима содир бўлганини тушунмаганман, эртаси куни бутсаларни дўстимга бериб юборганман. Ҳозир ҳар куни афсусланаман" - дейди "Интер" ҳужумчиси.



