Марку Силва: “Пикфорд – юқори даражадаги дарвозабон”

“Эвертон” бош мураббийи АПЛ 9-турида “Кристал Пелас” устидан қозонилган ғалаба(2:0)дан сўнг фикр билдирди.

“Кутганимиздек оғир баҳс бўлди. “Кристал Пелас” яхши ўйин ташкил қилди. Биринчи бўлимда жуда секин харакат қилдик. Иккинчи таймда ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди. Пикфорд – юқори даражали дарвозабон. Керакли пайтда клубга ва терма жамоага ёрдам бера олади”, - дея Марку Силванининг сўзларидан иқтибос  келтирмоқда BBC нашри.


Манба: ВВС