UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  7 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  29 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  4 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  9 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  48 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Павел Павлюченко ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди ва дуранг ўйнади. Учрашув давомида Павлюченко дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, биринчи таймдаги сейвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Павлюченко турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян ("Навбаҳор")

Самвел Бабаян қўл остидаги "Навбаҳор" бу тур Тошкентга сафар уюштириб "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. "Пахтакор"га сафарда мағлуб бўлмаган Самвел Бабаян шогирдлари бу мавсум Суперлигада ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Шундай қилиб, "Пахтакор" билан жанговар дуранг қайд этган "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

"Андижон" бу тур сафарда "Қизилқум"га қарши ўйнади ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Четлатишлар туфайли камчиликда қолган "бургутлар" шу куни жуда қийин дурангга эришишди. Меҳмонлар ҳужумчиси Рустам Туримуродов 44 ва 78-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасининг мағлубиятга учрамаслигига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Рустам Турдимуродовнинг 44-дақиқада урган голи жуда ҳам чиройли чиқди ва championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика