

36 ёшли ҳужумчи жорий мавсум сўнггида у 2009-2018 йиллар давомида ўйнаган Мадриднинг "Реал" клубига қайтишга тайёр.
Роналду "қироллик клуби" таркибини кучайтира олишига ишончи комил. Криштиану Мадрид гранди раҳбариятидан таклиф кутмоқда.
Роналду жорий мавсум Италия чемпионати дорасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 3та ассист қайд этди.
Португалиялик испан клуби билан бир нечта совринлар, "олтин тўп"лар, жумладан 4 бор ЧЛни ютган.




