UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Реал" футболчиси жамоа машғулотида жароҳат олди  4 20:59Пол Инс: "Санчес МЮни танлади, чунки "Сити"да ном ҳам, совринлар ҳам, тарих ҳам йўқ"  17 20:32Маркиньос Неймар трансфери ҳақида: "Испан матбуоти бизни безовта қилмоқчи"  4 20:11“Локомотив” Дубай йиғинидаги сўнгги ўйинида “Краснодар” билан баҳс юритди  12 20:04Майкл Оуэн: "Санчес МЮни эмас, "Сити"ни танлаши керак эди"  14 20:02“Хоразм” тайёргарликни қачондан бошлайди?  19 19:36Юпп Хайнкес 2013 йилда "Челси" ва ПСЖга рад жавобини берган  12 19:14Моуриньо Санчес ҳақида: "МЮга ҳужумда рақобат зарур"  13 19:07Эрнесто Вальверде: "Месси менга кўп ташвиш келтирган"  19 18:53Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" Академияси директори билан учрашди  35 18:47АПЛ клуби ўз сафига футболчи қўшиб олди  4 18:27Омар Моманидан янги карикатура: Санчес нега МЮга ўтишни истади?  18 18:20Сэр Алекс Фергюсон Алексис Санчесни кутиб олди + ФОТО  13 17:49Мессининг кечаги ишини кўрдингизми? (ВИДЕО)  34 17:28Йўғе?! Балотелли "Ювентус"га ўтади  17

Марат Мифтахуддинов: “Абрамов билан яна бирга ишлайманми ёки йўқми буни вақт кўрсатади” Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: “Абрамов билан яна бирга ишлайманми ёки йўқми буни вақт кўрсатади”

Маълумки, таниқли мураббий Вадим Абрамовнинг “Астана” клубини қабул қилиб олгани ўзбек футболи жамоатчилигида ўзига хос шов-шув уйғотди.
Миллий терма жамоамизнинг собиқ устози маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна мураббийликка қайтди.

Вадим Карленович қозоқ клубига ўтганидан кейин, унинг янги жамоасида вакилларимиз ҳам бўлиши таҳмин қилинмоқда. Абрамовга қаерда бўлмасин, мураббийлар штабида яқиндан ёрдам бериб келган Марат Мифтахуддиновнинг ҳам ҳатто мухлислар “Астана”га “ўтказиб” бўлишди.

Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Марат Валентинович билан боғландик.

- Яқин дўстингиз бўлмиш, Вадим Абрамов куни-кеча “Астана” клубини қабул қилиб олди...

- Ҳа, чиндан ҳам Карленович кеча Қозоғистонга жўнаб кетганди ва у ерда “Астана” клуби раҳбарлари билан учрашиб жамоани қабул қилиб олди.

- Абрамовнинг ушбу жамоага ўтиши, унинг кетидан бир қатор ҳамюртларимизнинг ҳам йўл олишига замин яратгандек. Мухлислар орасида шахсан сизнинг ҳам Абрамовга ёрдамчи мураббий бўлиб ўтаётганингиз тўғрисида гаплар юрибди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ҳозирча бу борада аниқ бир гап айтишим қийин. Эхтимол ҳақиқатдан ҳам Қозоғистонда ишларман. Ҳаммаси Вадим Карленовичнинг Тошкентга қайтиб келганидан сўнг ойдинлашади. Одатда янги мураббий бирор бир клубни қабул қилиб олганида, ўзи билан бирга ёрдамчиларини ҳам олиб боради. Лекин айни пайтда “Астана”да вазият қандай эканлигини билмайман. Буни аввало бош мураббий ҳал қилади.

- Абрамов қўшни юртда ҳам ҳамкорликни давом эттириш таклифи билан чиқса, рад этмасангиз керак?

- Бу мураббий билан узоқ йиллар давомида бирга ишладик. Қарашларимиз ҳам мос. Агар шундай имконият туғилса балки “Астана”га кетарман... Чунки бу жамоа келаси йил европа лигасида иштирок этади. Бундан имконият кейинчалик яна бўладими йўқми, билмайман. Юқорида айтганимдек, ҳаммаси яқин кунларда ойдинлашади.

- Лекин “Машъал” клуби раҳбарлари ҳам сизни осонликча қўйиб юборишни истамаслиги аниқ?

- (Кулиб) Ҳа, тўғриси Абрамовнинг “Астана”га ўтганидан хабар топган клубимиз аъзолари дархол қўнғироқ қилиб, хазиломуз тарзда, “биздан кетмайсизми, ишқилиб” қабилида саволлар билан мурожаат қилишди. “Машъал”да жорий йил ёрдамчи мураббий сифатида ишладим. Келаси мавсум учун ҳам бош мураббий билан маслаҳатлашган холда, режалар ишлаб чиққанмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  290
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   200
"Роналду тарихдаги энг зўри эмас" "Роналду тарихдаги энг зўри эмас"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона "Реал"...  111
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг