UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  20 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи Янгиликлар

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

"Кўклар"нинг ҳимоясини кимлар кучайтира олади?

Хабарингиз бор, "Челси" анчадан бери ўтиш даврини бошдан кечиряпти. Мураббийлар, фалсафа, услуб ва албатта, жамоа футболчилари ўзгариб бормоқда. Ҳозир ёш Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги жамоа тезкор ва чиройли футбол ўйнамоқда, аммо ҳимояда барқарорлик йўқ – айниқса, бошқа клублар билан таққослаганда. Ҳимоя марказида Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Курт Зума ва Фикайо Томори бор – уларни кучли марказий ҳимоячилар дейиш қийин.

Қуйида "Челси" сотиб олиши мумкин бўлган 5 та марказий ҳимоячини тақдим этамиз:


Самуэль Умтити

Сўнгги йилларда "Барселона"нинг асосий ўйинчисига айланган, жаҳон чемпиони Самуэль Умтити мураббий Кике Сетьен билан ишлай олмаяпти ва эндиликда унинг жамоадан кетиши ҳақидаги гаплар қулоққа чалиняпти. Ҳозир каталонияликлар ёш Рональд Араухони афзал кўришмоқда ва албаттаки, Умтити бундан норози.

Ишончли, тезкор ва кучли ўйинчи лондонликлар учун жуда мос келади. Айтганча, у чапақай, "Челси" марказий ҳимоячиларининг аксарияти ўнг оёқда тўп тепишади. У 26 ёшда ва ғолиблик руҳига эга. Эҳтимол, бу "Челси" учун энг яхши вариант.


Габриэл Магальяйнс

Унга "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда ва уларнинг эътибор қаратишлари бекорга эмас: Габриэл Магальяйнс ёки шунчаки Габриэл - идеал замонавий ҳимоячидир.

Ақлли, тактик жиҳатдан моҳир ва қатъиятли, у ҳозир "Лилл"да порлаяпти. Ушбу мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушди ва бу билан фахрланишга сабаб бор: ўртача ҳисобда битта "блок", бир ўйинда ўртача 1,7 марта тўп олиб қўйиш ва ҳар бир ўйин учун 3,3 марта тўпни ҳимоядан узоқлаштириш.

Габриэл ҳали ёш – у бор-йўғи 22 ёшда. Умуман олганда, "Челси" ёш Лэмпард билан бу каби иқтидорларни, айниқса, кучли лигаларда аллақачон ўзини намоён қилганларни жалб қилиши осонроқ кечади ва идеал "юриш" бўлади.


Натан Аке

Агар сиз миш-мишларга қулоқ тутсангиз, "Челси" академияси битирувчиси Натан Аке аллақачон ўз клубига "қайтган".

Кўпчилик худди маҳаллий тарбияланувчилар Рис Жеймс, Тэмми Абрахам ва Мэйсон Маунт сингари Акенинг ҳам қайтиб келишидан хурсанд бўлган бўларди. 

Аке "Челси" учун энг хавфсиз вариант бўлиб кўринади, сабаби футболчи аллақачон Премьер-лига билан яхши таниш ва ҳеч қандай муаммосиз клуб сафига қўшилиб кета олади. Қўшимчасига у чап қанотда ҳам ўйнаши мумкин. 

Нидерландиялик пас бериб ўйнаш, тўпни рақибдан олиб қўйиш ва рақибнинг ҳаракатларини олдиндан тўғри баҳолай олиши билан мақтана олади. Агар "Борнмут" қарши бўлмаса, Натан "Челси" учун шубҳасиз, муносиб вариант.


Калиду Кулибали

Ёш ҳимоячи варианти ёмон эмас, лекин "Челси"да дарҳол тажрибали футболчини олиб келиш имконияти ҳам бор, аслида. Масалан, Калида Кулибали. Ҳозирги кунда уни ван Дейк ва Варан даражасидаги ўйинчи ҳисоблашади.

29 ёшли сенегаллик деярли адашмайди. У кучли, иккинчи қаватда зўр ўйнайди ва бутун жамоанинг ўйинига ўз таъсирини ўтказа олади. Бошқача айтганда, у шунчаки ҳимоячи эмас – етакчи, тажовузкор ва техник қобилияти юқори ўйинчи.

Агар кимдир "Челси" ҳимоясидаги тартибсизликларни нормаллаштира олиши керак бўлса, бу айнан Кулибали даражасидаги футболчидир.


Льюис Данк

Илгари Льюис Данкнинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги хабарлар тарқалган, аммо ўшанда "Брайтон" сардори севимли жамоасини тарк этишга шошилмаган. Айни пайтда инглиз футболчиси лигадаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлиб, унинг нархи -"атиги" 50 миллион фунтга тенг.

28 ёшли ҳимоячи ҳеч қачон топ клубларда ўйнамаган, бироқ унинг Премьер-лигадаги иштиёқи ва ишончлилиги "Челси"нинг янги етакчиси бўла олишига умид бермоқда.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика