

"Марез ҳам, Варди ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Лекин, бутун жамоа яхши ўйин кўрсатмаганида "Лестер" бундай натижаларни кўрсата олмасди. Улар ажойиб футболчилар, лекин бошқа футболчилар ҳақида ҳам эсдан чиқармаслик лозим.
Умид қиламанки, "Лестер" устидан ғалаба қозона оламиз. Улар ҳақли равишда турнир жадвалида етакчилик қилмоқдалар", - дейди чилилик мураббий.



