

Хабарларга кўра, турк клуби 34 ёшли хорватиялик футболчининг маош борасида истакларини қондиришга тайёр, аммо уни катта пулга харид қилмоқчи эмас.
Манжукич "Ал Духайл"га шу йилнинг қишида "Ювентус"дан ўтган эди. Хорват Қатар жамоасида 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Transfermarkt форвардни 4 миллион еврога баҳолаган.



