Манжукич сафга қайтди

Eldor Akmurzayev
7 апр 2021
“Милан” ҳужумчиси Марио Манжукич жамоавий машғулотларга қўшилди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Манжукич мушагидан олган жароҳати туфайли жамоасининг 10 та учрашувини ўтказиб юборди. У А Серия 30-туридан ўрин олган “Парма”га қарши 10 апрелга белгиланган сафардаги ўйинда майдонга қайтиши кутилмоқда.

Хорватиялик январда эркин агент сифатида “Милан”га ўтиб, Италия чемпионатида 4 та учрашув ўтказди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: twitter.com/acmilan