

"Қизил иблислар" 24 ёшли испаниялик ўйинчига 2020 йил ёзги трансферлар ойнасидаги асосий трансфер мақсади сифатида қарамоқда.
Хабар қилинишича, МЮ Саулнинг трансферига 100-120 миллион фунт сарфлаши мумкин.
Сауль жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Сауль "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Матрасчилар" 2013-2014 йилги мавсумда ярим ҳимоячини "Райо Вальекано"га ижарага беришган.



