

«Қизил иблислар» агар янги ҳужумчи сотиб олишса 20 ёшли бельгиялик футболчини ижарага беришга тайёрлар, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Бу мавсумда Янузай учта ўйинда майдонга тушди ва «Астон Вилла»га қарши ўйинда (1:0) гол урди.
Олдинроқ унга «Эвертон», «Сандерленд» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.



