

28 ёшли хавбек "Манчестер Юнайтед"га керак. Манчестерликлар "Реал" билан музокаралар олиб бормоқда ва улар мадридликлардан ўйинчининг нархини туширишни сўрашмоқчи.
Хамес Родригес жорий мавсум "Реал" либосида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия терма жамоаси футболчиси "Реал"га 2014 йилда "Монако"дан ўтган эди.


