"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Саутгемптон" хавбеки учун курашишади
09 июл 2019 19:12
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Саутгемптон" хавбеки учун курашишади
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Марио Лемина ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Лестер Сити" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клублар "авлиёлар"га таклифларни юборишган. Шу билан бирга "Аталанта" ҳам Леминага даъвогарлик қилмоқда.
Олдинроқ, шартномаси 2022 йилда якунланадиган Лемина ёзда "Саутгемптон"ни тарк этишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Габонлик 2017 йилда "Ювентус"дан инглиз жамоасига ўтган эди. Хавбек якунланган мавсумда 21та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар