"Манчестер Юнайтед" Шоу билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
21 мар 2021, 13:41
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Люк Шоу билан шартномани узайтириши мумкин.

"Mirror" хабарига кўра, клуб раҳбарияти Шоу билан янги шартнома борасида музокараларни бошлашга яқин турибди. Сульшер футболчининг узоқ йиллар жамоада қолишини ва у клуб лойиҳасининг асосий бўлаги бўлишини истамоқда. Амалдаги шартнома яна икки мавсум амал қилади.

Шоу ушбу мавсум АПЛнинг 25 ўйинида қатнашиб, 1 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›