"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
9 окт 2022, 15:20
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Клубдагилар у билан шартномани узайтирмоқчи. Рэшфорднинг МЮ билан шартномаси ёзда якунига етади ва уни бир мавсумга узайтириш мумкин бўлади. Аммо манкунианликлар у билан узоқ муддатлик шартнома тузмоқчи.

Рэшфорд ушбу мавсум АПЛнинг 8 ўйинида қатнашиб, 5 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Insider