

Кечаги икки учрашувдан сўнг "Манчестер Юнайтед" мавсумни 6-ўринда тугатиши аниқ бўлди. Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобида иккита учрашув бор. Бироқ унда қандай натижа қайд этилса ҳам клуб 6-поғонадан тепага ҳам чиқмайди, пастга ҳам тушмайди.
Маълумот учун, "қизил иблислар" Сэр Алекс Фергюсон қўл остида премьер-лигада 3-ўриндан пастга тушмаганди. Ундан кейинги мураббийлар қўл остида 4-ўриндан тепага чиқа олишмаяпти.




