

Олдинроқ хабар берилганидек, кореялик ҳимоячини 1дан 15 июлга қадар 45 миллион евро эвазига харид қилиш мумкин бўлади — шундай шарт Ким Мин Жэнинг неаполликлар билан шартномасида ёзилган. Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" рақобатдошларидан устун бўлиш учун кўрсатилган пулдан кўпроқ тўлашга тайёр.
26 ёшли ўйинчи жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



