

"Қизил иблислар" 24 ёшли португалияликнинг нархидан чўчигани йўқ. Гап 50 миллион евро ҳақида бормоқда.
"Манчестер Юнайтед"да янги дарвозабон излаш учун бир қанча сабаблар бор. Биринчидан, Андре Онана "Олд Траффорд"даги фаолиятининг илк ойларида кўп хатоларга йўл қўйди. Эҳтимол, бу у рақобатни ҳис қилмаётгани сабаблидир. Иккинчидан, Камерун терма жамоаси мураббийи билан муносабатлари ёмон бўлишига қарамай, Онана январь ойида бир ойга Африка Миллатлар Кубогига жўнаб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Манчестер Юнайтед" 12 мавсумни клубда ўтказган Давид де Хеа билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган эди.



