"Манчестер Сити"га қарши баҳсда Озил майдонга тушиши мумкин, Санчес эса сўроқ остида

Aslanov Jasurbek
30 мар 2017, 16:41
Ярим ҳимоячи Месут Озил "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 30-тур учрашувида "Арсенал"га ёрдам бериши мумкин.

Бу ҳақда "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгер матбуот-анжуманида эълон қилди.

"Биз Чехни йўқотдик, Алексис Санчес терма жамоа учрашувида жароҳат олди. Ҳозирча унинг ўйнаши борасида аниқ бир нарса дея олмайман. Озил майдонга тушиши мумкин. У Озарбайжонга қарши баҳсда Германия терма жамоаси сафида 20 дақиқа ўйнади. У жорий ҳафтада кўп ишлади" - дейди Венгер.

"Арсенал" ва "Манчестер Сити" учрашуви 2 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror