“Манчестер Сити” юлдузи “Реал”га ўтиш истагини билдирди

Aslanov Jasurbek
27 фев 2017, 22:25
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро Испания чемпионатига қайтиш истаги йўқ эмаслигини маълум қилди.

Агуэро фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттирмоқчи. Бунга унинг жамоадаги ҳолати сабаб бўляпти. “Шаҳарликлар” бошқарувига Габриэл Жезус келганидан сўнг аргентиналик футболчи асосий таркибдаги муқим ўрнидан маҳрум бўлди.

Маълумотларга қараганда, Серхионинг трансфери “Реал” учун 60 миллион еврога тушади. Агуэрронинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2 йилдан сўнг якунига етади.


Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи жорий мавсумда 29та учрашувда майдонга тушиб, 20та гол киритишга ва 2та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: isport.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›