"Манчестер Сити" футболчиси "Барселона" билан шартнома имзолади

Alisher
11 май 2021, 14:42
Испаниялик ҳимоячи Эрик Гарсия "Манчестер Сити"дан ватанига қайтмоқда.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. 20 ёшли футболчи "Барселона" билан дастлабки меҳнат шартномасини имзолади. Томонлар ўртасидаги битим 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Эрик "кўк-анорранглилар" сафини жорий мавсум сўнггида тўлдиради. Битим тез орада эълон қилинади.

Гарсия "Барселона"га кетиш хоҳишини билдиргани учун "шаҳарликлар" таркибида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. У жорий мавсумда 4та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano