"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади

Mirjalol Normatov
11 янв 2026
"Манчестер Сити" Англия Кубоги доирасида ўз тарихидаги энг йирик ғалабасини қайд этди.

Кеча Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа "Эксетер"ни 10:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу жамоанинг 1987 йилдан кейинги энг йирик натижаси ҳисобланади. Ўшанда жамоа "Хаддерсфилд"ни шу ҳисобда мағлубиятга учратганди. 2019 йилда "Сити" Англия Лига Кубогида "Бертон" дарвозасига жавобсиз 9та гол урганди.

Шунингдек, "Сити" 1986 йилдан буён бир ўйинда 10та гол урган Премьер-лиганинг илк жамоаси бўлди. Сўнгги марта "Ливерпуль" Лига Кубогида "Фулхэм" дарвозасига 10т бора йўл топганди.

Англия Кубогида сўнгги марта 10дан кўп гол урган жамоа "Тоттенхэм" бўлиб турибди. 1960 йилнинг февралида "шпорлар" "Крю"ни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OptaJoe