

"Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, томонлар аллақачон янги узоқ муддатли битим бўйича келишувга эришган, якуний тафсилотлар эса энди ҳал қилинади.
Манбанинг сўзларига кўра, янги келишув имзоланганидан кейин ҳам Виниcиус "Реал"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмайди — Килиан Мбаппе бу мақомни сақлаб қолади.
Аввалроқ унинг амалдаги шартномаси бўйича бразилиялик йилига 25 миллион евро маош олиши, Мбаппенинг маоши эса 32 миллион евро эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Виниcиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



