Манба: "Лестер" ҳимоячиси "Челси" билан шартнома имзолади

23 авг 2020, 01:06
"Лестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Чилвел Лондоннинг "Челси" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади, дея хабар қилди журналист Николо Скира.

Олдинроқ Британия ОАВлари мазкур трансфер 55 млн еврога баҳоланишини хабар қилган эди.

Бенжамин Чилвел — "Лестер" тарбияланувчиси. У 2015 йилдан бери асосий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади (2015/2016 йилги мавсумни "Хаддерсфилд Таун"да ижарада ўтказган). Премьер-лиганинг охирги мавсумида 27 ўйин ўтказган ҳимоячи 3 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган, 3 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›