“Ман Сити”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди

Eldor Akmurzayev
3 янв 2020, 20:02
Sky Sports хабар беришича, “шаҳарликлар” ҳимоячиси Эрик Гарсия ва клуб ходимида CОВИД-19'га топширган тест таҳлиллари ижобий натижа берди.

Улар 10 кунлик карантинга олинди. Аввалроқ, ҳужумчи Габриэл Жезус, ҳимоячи Кайл Уокер, шунингдек, номи ошкор қилинмаган уч футболчи ва клубнинг 2 ходимида ҳам вирус аниқланганди. Шу туфайли АПЛ 16-турига белгиланган “Эвертон" – “Ман Сити” ўртасидаги баҳс қолдирган эди.

Пеп Гвардиола шогирдлари бугун чемпионат доирасида “Челси” билан учрашиши керак. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports