"Ман Сити" Грилишни 100 млн фунтга харид қилишга яқин. Бу АПЛ рекорди

Alisher
25 июн 2021, 16:28
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш тез орада "Манчестер Сити" ўйинчисига айланиши мумкин.

Томонлар англиялик футболчининг 100 миллион фунтлик трансфери борасида келишувга эришишга яқинлар.

Битим тез орада имзоланиши мумкин. Агар у амалга ошса, бу АПЛ рекорди бўлади.

25 ёшли Грилиш ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 12та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN