

Клуб чемпионат тугашига 2 тур қолганида муддатдан олдин чемпионликни расмийлаштиришди. «Мальме» сафарда «Фалькенберг»ни мағлуб этди (3:0), унинг энг яқин таъқибчиси «Норрчепинг» эса «Эльфсборг»га ютқазди (1:2).
«Мальме» ўз тарихида 22-марта Швеция чемпиони бўлди. Бу Швеция клублари учун мутлоқ рекорд ҳисобланади. Чемпион бўлиш борасида иккинчи ўринда «Гетеборг» бормоқда - 18та.







