Малайзия. Воҳид Шодиев ва Шарофетдинов гол урди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2016, 08:29
Куни кеча Малайзия суперлигасида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов тўп тепаётган "Т-Тим" клуби бу турни сафарда "Саравак"ка қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қувонарлиси голлардан бирига айнан Шафроетдинов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз шу тариқа Суперлигадаги голлари сонини 3тага етказиб олди. "Т-Тим" 7та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Воҳид Шодиев ҳам бу турда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ҳужумчи "Перак" сафида "Паханг" дарвозасига тўп киритди. Бироқ жамоаси 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Перак" 4 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.


"Саравак" - "Т-Тим" 0:2
Голлар:
Макан Конате 56, Дилшод Шарофетдинов 70.

"Перак" - "Паханг" 3:4
Голлар:
Воҳид Шодиев 9, Элиас Фернандес 58, Аҳмад Ҳайрил 77 - Волаш 14, 43, 90+2, Пачеко 70.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›