Маҳмуд Маҳамаджонов: "Ҳали ҳеч нимани бажарганимиз йўқ! Мен учун энг минимуми - чемпионлик"

Aslanov Jasurbek
11 мар 2023, 23:27
U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов ўз фикрларини билдирди.

- Жуда қийин жараёнли ўйин бўлди. Жамоадаги барча йигитларга раҳмат, сўнгги сонияларгача борини бериб ҳаракат қилишди. Характер кўрсатдик ва ғалабага эришдик. Оллоҳга минг қатла шукур.

- Австралиянинг кучига қараб шундай эхтиёткор тактика танландими?

- Бу термани ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубига юз фоиз тайёр эдик, стандартлари-ю, тактик ўйинига ҳам. Шу сабабли йигитлар бир режа остида ўйнай олишди.

- Навбатдаги босқичда қайси терма тушишини истайсиз?

- Рақибнинг аҳамияти йўқ. Мақсад - чемпионлик!

- Асосийси, жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилди. Эндиги асосий мақсад чемпионликми?

- Ҳали ҳеч нимани бажарганимиз йўқ! Асосийси олдинда. Мен учун энг минимуми - чемпионлик. 

- Қўшимча бўлимларда йигитлар чарчаб қолишди.

- Биз ватан учун ўйнадик. Чарчаган бўлса-да, таслим бўлмади. Ватан учун охирги лахзагача, сўнгги нафасгача ўйнашга тайёрмиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia