UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  1 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Ҳали ҳеч нимани бажарганимиз йўқ! Мен учун энг минимуми - чемпионлик" Янгиликлар

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Ҳали ҳеч нимани бажарганимиз йўқ! Мен учун энг минимуми - чемпионлик"

U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов ўз фикрларини билдирди.

- Жуда қийин жараёнли ўйин бўлди. Жамоадаги барча йигитларга раҳмат, сўнгги сонияларгача борини бериб ҳаракат қилишди. Характер кўрсатдик ва ғалабага эришдик. Оллоҳга минг қатла шукур.

- Австралиянинг кучига қараб шундай эхтиёткор тактика танландими?

- Бу термани ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубига юз фоиз тайёр эдик, стандартлари-ю, тактик ўйинига ҳам. Шу сабабли йигитлар бир режа остида ўйнай олишди.

- Навбатдаги босқичда қайси терма тушишини истайсиз?

- Рақибнинг аҳамияти йўқ. Мақсад - чемпионлик!

- Асосийси, жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилди. Эндиги асосий мақсад чемпионликми?

- Ҳали ҳеч нимани бажарганимиз йўқ! Асосийси олдинда. Мен учун энг минимуми - чемпионлик. 

- Қўшимча бўлимларда йигитлар чарчаб қолишди.

- Биз ватан учун ўйнадик. Чарчаган бўлса-да, таслим бўлмади. Ватан учун охирги лахзагача, сўнгги нафасгача ўйнашга тайёрмиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика