Луис Энрике: "ПСЖ мен кўришни истаган ўйиндан анчагина узоқда"
20 авг 2023 10:33
Янгиликлар
Луис Энрике: "ПСЖ мен кўришни истаган ўйиндан анчагина узоқда"
"Албатта, натижа мени қаноатлантирмаяпти. Бу ўйинни ютишимиз керак эди.
Биринчи бўлимни етарли даражада яхши ўтказдик. Иккинчисида эса голни инобатга олмасак, назоратни йўқотдик, тўп билан яхши муомалада бўлмадик, ўтиш фазаларида кўп марта тўпни йўқотдик. Пенальти вазиятида эса шунчаки омадимиз келмади.
Яна дуранг. Айниқса ҳисоб 1:0 пайтида бизда эътибор йўқолди. Мақсадимиз - у дарвозадан бошқа дарвозага югуравериш эмас. Йигитлардан буни сўрамайман. Пенальтига қадар бир қанча вазиятларимиз бўлди. Кейин эса пенальти.
Ҳавотирда эмасман. Бу мавсумнинг бошланиши ҳолос. Жамоа мен кўришни истаган ўйинни кўрсатишдан анчагина йироқда. Ишлашда давом этамиз.
Мбаппе ва Дембеле? Уларнинг асосий таркибда ўйнамагани менинг қарорим", - деди Энрике.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар