

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
33 ёшли мисрлик футболчи Англия Премьер-лигаси 37-тури доирасида "Астон Вилла" билан ўйинда майдонга тушади. Учрашув 15 май куни Бирмингемда бўлиб ўтади.
"Муҳаммад атиги бир неча дақиқа ўйнай олади, лекин умид қиламанки, у майдонга туша олади", – деди бош мураббий Арне Слот.
Салоҳ ушбу мавсум "қизиллар" таркибида 39 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.



