Лопетеги: "Интер" - ажойиб жамоа"

Mirjalol Normatov
21 авг 2020, 00:31
"Севилья" бош мураббийи Хулен Лопетеги Европа лигаси финали олдидан "Интер"ни мақтаб ўтди.

"Интер"да Контенинг коллективи каби жамоа ажойиб! Уларда ҳужумда вариантлар жуда кўп, ҳимоя ишончли ва кўплаб вазиятларни қайтаради. Конте - жамоасига ғолиблик руҳини олиб кирадиган буюк мураббийлардан.

"Интер"да А Серияни юта оладиган таркиб йиғилди. Бу ҳақиқат. Биз эса ўз мақсадларимиз йўлидан боряпмиз. Мақсадимиз - ўйнаш ва ғалаба қозониш", - деди Лопетеги.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal