

Олдинроқ, "аристократлар" эгаси Роман Абрамович 1,3 млрд евро эвазига 60 минг мухлисга мўлжалланган арена қуриши эълон қилинган эди. Лондон ғарбида яшовчи оиланинг фикрича, янги стадион қуёш нурига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Челси" вакилларининг маълум қилишича, клубнинг янги стадиони қурилиши оммавий муҳокама қилинган ва маҳаллий фуқароларнинг 97% қурилишни қўллаб-қувватлаган. Клубдагилар оилага юридик ва молиявий ёрдам кўрсатишни таклиф қилишган, аммо оила таклифни қабул қилмади. "Челси" раҳбарияти шаҳар кенгашига арена қурилишини таъқиқламаслик ҳақида мурожаат қилди.



