"Локомотив"нинг собиқ дарвозабони 27 май куни фаолиятини якунлайди

Mirjalol Normatov
6 май 2018, 14:55
"Долгопрудний" жамоаси дарвозабони Александр Филимонов фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 44 ёшли посбон ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунлайди. Фахрий футболчи 27 май куни сўнгги учрашувини ўтказади.

Филимонов 2009-2010 йилларда Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Шунингдек, Россия футбол ва пляж футболи термалари дарвозасини қўриқлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: footballhd.ru