

Кетма-кет уч кун икки маҳалдан машғулот ўтказган "темирйўлчилар" бугун тушгача фақат тренажёр залда шуғулланишди.
Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда югуриш йўлакчасида 30 дақиқадан югуришди. Бунда мураббийлар ҳар бир ўйинчининг юрак уриши, пульси ҳамда кетказган калориясини текширган ҳолда ён дафтарга қайд этиб боришди.
Эртадан бошлаб машғулотлар яна икки маҳал ўтказилади. "Локомотив" хориж йиғини доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини 11 январь куни Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клубига қарши ўтказади.









