"Локомотив" эртага "Жетису" билан ўйнайди

Mirjalol Normatov
4 фев 2022, 16:35
"Локомотив" матбуот хизмати жамоа эртага Қозоғистоннинг "Жетису" жамоасига қарши баҳс олиб боришини маълум қилди.

Учрашув эртага соат 11:00да ТТЙМИ стадионида бошланади.

Қайд этиш керак, "Локомотив" мавсумолди йиғинлар доирасида "Бунёдкор" (1:0), "Қўқон-1912" (2:1), "Бухоро" (0:0) ва "Сўғдиёна" (2:3) жамоаларига қарши назорат ўйинларида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати