"Локомотив" эртага 20-турнинг қолдирилган учрашувини ўтказади

Narzulla Saydullayev
17 окт 2016, 13:16
"Локомотив" футболчилари эртага, 18 октябрь куни Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинни ўтказишади. "Темирйўлчилар" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлишади.

Учрашув "Б.Вафоев" номли стадионда соат 16:00да бошланади. Баҳсни навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов бошқариб боради. Ҳакамлар назоратчиси Дмитрий Роман. ЎзПФЛ вакили: Владимир Штерн.

Рустам Бобомуродовга қанотларда М.Мажидов билан Ф.Расулов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам: Д.Жалимов. Бугун бўлиб ўтадиган ҳар иккала жамоа ўринбосарлари ўртасидаги Ёшлар лигаси баҳси эса 15:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz