“Локомотив” Белекда машғулотларни давом эттирмоқда (ФОТО)

Narzulla Saydullayev
31 янв 2018, 20:56
Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан иккинчи хориж йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” жамоаси Белекда кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Куннинг биринчи қисмида майдонда машғулот ўталаётган бўлса, тушдан сўнг футболчилар жисмоний ҳолатни яхшилаш учун тренажёр залида шуғулланишмоқда.

– Машғулотлар кўтаринки руҳда ўтяпти. Барчамиз янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Ҳам жисмоний тикланишга, ҳам тактик жиҳатга урғу берилган машғулотлар ўтказиляпти. Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур ўйинига ҳам оз муддат қолди. Насиб этса, ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўриб, стартни яхши олишга уринамиз. Бу йил ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қиляпмиз,  – деди жамоанинг моҳир ҳимоячиларидан бири Салим Мустафоев.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” эртага мазкур йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. 1 февралда жамоамиз Арманистоннинг “Алашкерт” клуби билан баҳс юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz