

Маълум бўлишича, мавсумнинг биринчи қисмида Премьер-лиганинг бир қатор клублари сенегалликка қизиқиш билдирган, уларни орасида "Челси", МЮ ва "Тоттенхэм" ҳам бор.
Ниассенинг ўзи ҳам Англияда ўйнамоқчи - унинг аёли Манчестер шаҳрида яшайди. Футболчининг трансфери 15 млн. фунтга баҳоланмоқда.
Ниассе 2014 йилнинг июлидан бери "Локомотив" сафида 23та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёзиб қўйди.



