"Локомотив" Анталияга етиб келди ва бугундан машғулотларга киришади

Narzulla Saydullayev
30 янв 2017
Бугун тонгда Тошкентдан Туркия сари парвоз қилган "Локомотив" футболчилари Истанбул орқали Анталиянинг Белек шаҳрига етиб келишди.

Жамоамиз аъзолари шаҳардаги энг кўркам меҳмонхоналардан бири "Sueno Hotels Deluxe"га жойлашишди.

Бу йил ҳисобидан иккинчи хориж йиғинини ўтказаётган "темирйўлчилар" бугундан машғулотларни бошлашади. "Локомотив" Анталияда 13 февралга қадар бўлади ва бу орада тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz