UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо": Раҳмонов, Йўлдошев асосийда, Ҳожимирзаев захирада  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  5 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  6 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  4 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  14 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  5 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  18 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2 12:29"Интер Майами" янги стадиони очилиш санасини эълон қилди  1

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади Янгиликлар

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади

Суперлиганинг 1-тур учрашувнини сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказган "Локомотив" шундан сўнг кичик таътилга чиқди.

Маълумки, ФИФА кунлари сабаб Суперлигада танаффус юзага келган. Шу боис "Локомотив" мураббийлар штаби футболчиларга бироз муддат дам беришга қарор қилди. Энди жамоа аъзолари 21 март куни тўпланиб Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турига ҳозирлик кўришни бошлайдилар. 

"Локомотив" 2-тур баҳсини 30 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. ТТЗ "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур беллашув соат 19:00да бошланади. 

Айни пайтда "Локомотив"нинг етти нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Хитойда бўлиб турибди. У ерда бош жамоамиз China Cup-2019 мусобақасида иштирок этади. Терма жамоага таклиф этилган "Локомотив" футболчилари рўйхати: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқов. 

Шунингдек, Азиз Аманов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилган. Олимпия терма жамоамиз 22-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика