UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  10 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади Янгиликлар

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади

Суперлиганинг 1-тур учрашувнини сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказган "Локомотив" шундан сўнг кичик таътилга чиқди.

Маълумки, ФИФА кунлари сабаб Суперлигада танаффус юзага келган. Шу боис "Локомотив" мураббийлар штаби футболчиларга бироз муддат дам беришга қарор қилди. Энди жамоа аъзолари 21 март куни тўпланиб Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турига ҳозирлик кўришни бошлайдилар. 

"Локомотив" 2-тур баҳсини 30 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. ТТЗ "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур беллашув соат 19:00да бошланади. 

Айни пайтда "Локомотив"нинг етти нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Хитойда бўлиб турибди. У ерда бош жамоамиз China Cup-2019 мусобақасида иштирок этади. Терма жамоага таклиф этилган "Локомотив" футболчилари рўйхати: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқов. 

Шунингдек, Азиз Аманов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилган. Олимпия терма жамоамиз 22-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика